Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда — ФВВ

17:59 30 Июнь 2025 Жамият
212 0

Жорий йилнинг 2-5 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, 2 июль куни Ўзбекистоннинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида, 3-5 июлда республика ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-46 даражагача кўтарилади.

Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача, 3-5 июлда айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан автомобилларини дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмасликларини сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?