Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати эълон қилинди

17:45 19 Сентябр 2025 Жамият
292 0

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар янгиланган рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақида Дин ишлар бўйича қўмита ️хабар берди.

Унда айтилишича, 2025 йил 2 сентябрь ҳолатига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари мурожаатига асосан Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тайёрланган диншунослик экспертизаси хулосаси асосида Олий суднинг 115 дан ортиқ қарори чиқарилган. Уларга мувофиқ, 1 минг 400 дан ортиқ контент радикал мазмунда деб топилган ва уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тўлиқ тақиқланган.

Жумладан:

  • Telegramʼда — 709 та,
  • Facebookʼда — 220 та;
  • YouTubeʼда — 104 та;
  • Instagramʼда — 239 та;
  • TikTokʼда — 46 та;
  • Odnoklassnikiʼда — 27 та, шунингдек, веб-сайтлар, электрон китоблар, мақолалар ва нашидалар бўйича 40 та контент тақиқланган.

Дин ишлари бўйича қўмита вакилининг таъкидлашича, фуқаролар турли манбаларда адашиб қолмаслиги, тўғри маълумотни нотўғрисидан фарқлай олиши, тақиқланган саҳифаларда юрганлар ўз вақтида хабардор бўлиб, уларни тарк этиши, энг муҳими, жамият тинчлиги ва хавфсизлигини сақлаш, ёшлар онгини бузғунчи ғоялардан асраш учун тақиқланган контентлар рўйхати эълон қилиб борилади.

​Тақиқланган материалларнинг батафсил рўйхати қуйидагича:

 

 

Дин ишлари бўйича қўмитанинг билдиришича, юқорида кўрсатилган контентларнинг ҳаволаси фуқаролар хавфсизлигини инобатга олган ҳолда мақсадли равишда кўрсатилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?