Ўзбекистон ҳудудида кетма-кет иккинчи кун зилзила қайд этилди
Бугун, 11 июнь куни Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ер силкиниши бугун, 11 июнь куни Тошкент вақти билан 09:13 да Тожикистонда содир бўлган.
Зилзила координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик; 68,15 градус шарқий узунлик. Унинг магнитудаси 4,3 га тенг. Ер силкиниши 25 км чуқурликда юзага келган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 400 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Шўрчи туманида 2-3 балл, 33 км.
Узун туманида 2 балл, 45 км.
Қумқўрғон туманида 2 балл, 52 км.
Олтинсой туманида 2 балл, 59 км.
Жарқўрғон туманида 2 балл, 67 км.
Денов туманида 2 балл, 69 км.
Бандихон туманида 2 балл, 71 км
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг