«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида парвозларни қайта тикламоқда

17:16 20 Октябр 2021 Иқтисодиёт
1191 0

Архив сурат

Парвозлар ҳафтасига 2 марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Тошкент — Қарши — Тошкент йўналиши бўйича рейслар 2 ноябрдан қайта тикланади. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ томонидан маълум қилинди.

Тошкентдан жўнаб кетиш вақти — 19:00, Қаршига бориш вақти — 20:00;

Қаршидан қайтиш вақти — 20:40, Тошкентга етиб келиш вақти — 21:40.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, "Uzbekistan Airways Sales" филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?