Ўзбекистон футзал терма жамоаси ФИФА рейтингида 11-ўринда қайд этилди
Архив сурат
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) футзал терма жамоаларининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 139 давлат орасида 11-ўринда қайд этилди.
Жамоамиз янги рейтингда 1288,96 очкога эга. Бу натижа Осиё жамоалари орасида учинчи кўрсаткичдир.
Бразилия терма жамоаси ФИФА рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Амалдаги жаҳон чемпиони Португалия эса Испанияни ортда қолдирган ҳолда иккинчи поғонага кўтарилиб олди. Эрон ва Аргентина кучли бешликдан ўрин олган.
Ушбу беш жамоа ва Ўзбекистон жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимида 1-саватчага жойлаштирилади.
Футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади. Дунё биринчилигига қуръа ташлаш маросими 26 май кунига режалаштирилмоқда.
Жаҳон чемпионати 14 сентябрь — 6 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг