Ўзбекистон ФИФА рейтингида бир поғона пастлади

19:27 16 Сентябр 2021 Спорт
1282 0

Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) томонидан сентябрь ойи учун терма жамоаларнинг рейтинги эълон қилинди. Унда Ўзбекистон 83-ўриндан 84-поғонага тушган.

Ўзбекистон терма жамоаси 1282 балл тўплаган. Бу кўрсаткич Осиё давлатлари орасида 12-натижа. ФИФА рейтингда Ўзбекистондан юқори ўринларда ОФК аъзоларидан Эрон, Япония, Австралия, Жанубий Корея, Қатар, Саудия Арабистони, БАА, Ироқ, Хитой, Ўмон, Сурия жой олган. 

Сентябрь ойида Ўзбекистон битта ўртоқлик учрашуви ўтказди. Янги бош мураббий Сречко Катанец бошчилигида жамоамиз 5 сентябрь куни Стокголмда Швеция терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1-2 ҳисобида имкониятни бой берди.

ФИФА рейтингида биринчи поғонани Бельгия банд этган. Ундан кейинги юқори ўринларни Бразилия ва Англия банд этган.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер