Ўзбекистон февралда энг кўп олтин сотиб олган давлатлардан бири бўлди
Фото: Архив сурат
Жаҳон Олтин Кенгашига кўра, 2023 йилнинг февраль ойида жаҳон марказий банклари 51,7 тонна олтин сотиб олган. Асосий харидорлар қаторидан Ўзбекистон ҳам жой олди. Мамлакат ушбу ой давомида 8,1 тонна олтин сотиб олган.
Энг йирик харидларни Хитой ва Туркия амалга оширган — мос равишда 24,9 тонна ва 22,5 тонна.
Февраль ойида энг кўп олтин сотган мамлакат Қозоғистон бўлди — 13,1 тонна.
Ўзбекистоннинг олтин сотиши ёки сотиб олиши асосан нархларга боғлиқ. Марказий банк олтин нархи ошса сотади, нарх пасайса сотиб олади. Февраль ойида олтин нархлари январга нисбатан пастроқ бўлди. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистон олтин сотишдан кўра уни сотиб олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг