Ўзбекистон элчиси Бельгия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозиловнинг Бельгияликлар қироли Филиппга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Қирол Филипп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур ҳурмат ва илиқ тилакларни изҳор қилди.
Икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бельгия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги динамикаси юқори баҳоланди. Кенг йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги элчиси Ғайрат Фазилов 2023 йилнинг 5 декабрь куни Брюсселга ташриф буюрган эди. Бельгияга тайинланишидан олдин у ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг