Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштироки олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

12:22 16 Июль 2024 Спорт
358 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов/«Халқ сўзи»

Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштироки олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида Спорт вазири Адҳам Икромов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов/«Халқ сўзи»

Ўзбекистон делегацияси лицензиялар бўйича ўз рекордини янгилаб, илк бор 19 спорт турида 90 нафар спортчи билан 75 та йўлланмага сазовор бўлди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов/«Халқ сўзи»

Биринчи марта жамоавий спорт турида лицензия қўлга киритилди. Франция майдонларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам медаллар учун кураш олиб боради.

Фото: Сирожиддин Воҳидов/«Халқ сўзи»

Ўзбекистон делегацияси илк марта камондан отиш, сувга сакраш ва аёллар кураши йўналишларида Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов/«Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?