Ўзбекистон делегацияси расмийлари Паралимпия шаҳарчасига ташриф буюрди
Ўзбекистон спорт делегацияси «Париж—2024» ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Франция пойтахтига етиб келди.
Шу муносабат билан делегация раҳбарияти ўзбекистонлик спортчилар яшаётган Паралимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси – Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти Мухторхон Ташходжаев ва Спорт вазири ўринбосари Мурод Исмоилов бошчилигидаги масъуллар иштирокида шаҳарчадаги Ўзбекистон делегациясининг тезкор штабида йиғилиш ўтказилган.
Қайд этилишича, унда ҳар бир мутахассисга ўзига юклатилган вазифаларни юқори даражада бажариш, юртимиз пара атлетлари учун барча шароитларни яратиб бериш борасида тегишли кўрсатмалар берилган.
«Шундан сўнг мутасаддилар ўзбек спортчилари учун ажратилган хоналар, тиббиёт бўлими ва спортчиларнинг овқатланишлари учун яратиб берилган шароитларни кўздан кечирди», дейилади хабарда.
Қайд этиш керакки, Пара атлетларимиз ёзги Паралимпиада ўйинларига 65 нафар спортчи билан 113 та лицензияни қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг