Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон ва Беларус аёлларнинг бизнес-форумида иштирок этади
Жорий йилнинг 4 — 7 сентябрь кунлари Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси расмий ташриф билан Беларус Республикасига боради.
Ташриф мобайнида Ўзбекистон – Беларус бизнес доиралари ва тадбиркор аёллар биринчи бизнес-форуми бўлиб ўтади.
Форум доирасида «Тадбиркорликдаги аёллар – Беларус ва Ўзбекистон ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш салоҳияти» мавзусида ялпи мажлис, кўргазмалар ва олтита тематик секция йиғилишлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Тадбирларда Ўзбекистон томонидан саноат корхоналари, қишлоқ ва фермер хўжаликлари, озиқ-овқат, фармацевтика саноати, маданий-гуманитар, шунингдек, туризм ва транспорт компаниялари вакиллари иштирок этадилар.
Форум якунида бир қатор муҳим ҳужжатлар, шу жумладан тижорий келишув ва шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 29 июнь – 2 июль кунлари Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигида Ўзбекистон тадбиркор аёллари делегацияси расмий ташриф билан Озарбайжон Республикасида бўлиб, Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёлларининг биринчи бизнес-форуми ўтказилган эди. Унинг натижаларига кўра, 54 млн доллардан ортиқ миқдорда шартнома ва меморандумлар имзоланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг