Ўзбекистон делегацияси МДҲ ўйинларининг илк кунида 5 та медални қўлга киритди
Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида И МДҲ ўйинлари старт олди. Медаллар жамланмаси ўйналган дастлабки кунда жамоамиз 5 та медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Эътиборлиси, шоҳсупага кўтарилган барча спортчиларимиз юнон-рум кураши усталари бўлди. Муроджон Алимжонов (-77 кг) ва Муҳаммадқодир Расулов (-82 кг) кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Аброр Отабоев (-63 кг), Жамол Жумабоев (-72 кг) ва Темурбек Насимов (-130 кг) бронза медалини қўлга киритишди.
Қайд этиш жоиз, бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Кеча Ўзбекистон делегациясининг яна бир қисми Қозонга йўл олди. Мазкур мусобақада делегациямизга МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов раҳбарлик қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг