Ўзбекистон делегацияси «Марказий Осиё – Хитой» шаклидаги ташқи ишлар вазирларининг учинчи учрашувида иштирок этади
Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"
2022 йил 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – Хитой» шаклидаги учинчи вазирлар учрашувида иштирок этади.
Тадбир давомида томонлар дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан 2022 йил 25 январда бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Хитой» онлайн саммитида давлатлар раҳбарлари томонидан эълон қилинган ташаббусларни амалга ошириш йўлларини, шунингдек сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар.
Ташриф доирасида ушбу турли давлатлар делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг