Ўзбекистон делегацияси “Хитой–Марказий Осиё” форумида иштирок этди
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова бошчилигидаги делегация Хитойда ташриф билан бўлди.
Делегация аъзолари Хитойнинг Фусзян провинцияси Сямен шаҳрида ташкил этилган “Хитой-Марказий Осиё” форумида иштирок этди.
Форум иштирокчилари Ўзбекистоннинг “Хитой–Марказий Осиё” формати доирасидаги Хитой билан ҳамкорлигининг асосий ва устувор йўналишлари, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, шунингдек, камбағалликка қарши курашиш соҳасидаги кенг қамровли ислоҳотларнинг натижалари билан таништирилди.
Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева “Аёллар ва барқарор ривожланиш” сессиясида иштирок этди.
Делегация аъзолари, ташриф давомида, шунингдек, Хитой халқ сиёсий маслаҳат Кенгаши раиси ўринбосари, Бутунхитой аёллар федерацияси раҳбари Шен Юеюе ва Фусзян провинцияси партия котиби Чжоу Сзуйи билан учрашдилар.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегация Сямен шаҳридаги кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик қилиш ва Сзинан жамоат хизмати марказларига ташриф буюриб, у ердаги камбағалликни қисқартириш ва аёлларни иш билан таъминлаш борасидаги тажрибалари билан яқиндан танишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг