Ўзбекистон делегацияси ғазнаси, дюздочиларимиз томонидан олтин, кумуш, бронза медальлари билан бойиди

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Байроқдоримиз Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича -100 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритиб, ушбу Осиё ўйинларидаги бешинчи олтин медалимизни келтирди. Ҳамюртимиз қизиқарли кечган финал баҳсида мўғулистонлик Гончигсурен Батхуягни мағлубиятга учратди.
Дзюдочимиз Давлат Бобонов делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди. -90 кг вазн тоифасининг финалида иштирок этган полвонимиз қирғизистонлик Ерлан Шеровга имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан чекланди.
Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган дзюдочимиз Алишер Юсупов ҳам Осиё ўйинлари совриндорлари қаторидан жой олди. Юртдошимиз бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Хёга Ота устидан ғалаба қозониб, делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди.
Дзюдочиларимиздан яна бир медаль. Ирисхон Қурбонбоева -78 кг вазн тоифасининг бронза медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун баҳсда мўғулистонлик Хуслен Отгонбаярни мағлуб этди.
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
- Шомуродовнинг кўз ёшлари, Файзуллаевнинг рақси ва мухлислар ҳайқириғи — Мундиал эшикларини очган ўйиндан фоторепортаж
- Тошкент давлат тиббиёт университетининг «Битирувчи – 2025» тантанали маросими бўлиб ўтди
- «ЖЧ-2026»га Осиёдан тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган терма жамоалар маълум
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг