Ўзбекистонлик чавандоз Жаҳон кубоги финалига йўлланмани қўлга киритди
Архив сурат
Шу кунларда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Жаҳон Кубоги финали бўлиб ўтяпти.
Мукофот жамғармаси 2,6 миллион еврога тенг мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этмоқда. Кеча бўлиб ўтган конкур баҳсларида ҳамюртимиз Нуржон Туякбоев “Квинтус” лақабли оти билан баландлиги 160 см тўсиқлар йўналишини муваффақиятли босиб ўтди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди спортчимиз 3-тартиб рақам остида Жаҳон кубоги финали етакчиси швециялик Хенрик фон Эккерманга қарши баҳсда олиб боради. Беллашув бугун кечки дастурга киритилган.
Мусобақа 20 апрель куни якунига етади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг