«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!»: дам олиш кунларида маданий мерос объектлари ҳамда музейларга чегирмалар белгиланди

13:36 28 Декабрь 2022 Маданият
1361 0

Фото: Архив сурат

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан қўшимча дам олиш кунлари учун маданий мерос объектлари ва музейларга чегирмалар эълон қилинди.

Мақсад қўшимча дам олиш кунларида республика аҳолисининг «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида мароқли дам олишини таъминлаш, ҳар бир маҳаллий сайёҳга юртимиздаги музейлар ва бошқа маданий мерос объектларига саёҳат қилиш имконини яратиш ва бу орқали ички туризм кўламини янада кенгайтиришдир.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни ҳисоблаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига кўра 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер