Ўзбекистон 9 ойда 473 миллион долларлик электромобиль импорт қилди
2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 16 та хорижий давлатдан қиймати 473 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 40 минг 345 дона электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп электромобиль етказиб берган давлатлар қуйидагича тақсимланган:
- Хитой – 39 798 дона;
- Гонконг – 249 дона;
- Корея Республикаси – 165 дона;
- Германия – 43 дона;
- АҚШ – 25 дона;
- Бошқа давлатлар – 65 дона.
Қўмита маълумотларига кўра, импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 минг 140 донага ёки қарийб 2,5 баробарга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг