Ўзбекистон 7 ойда 7,5 миллион АҚШ долларига тенг музқаймоқ импорт қилган
Ўзбекистон музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилиш бўйича юқори натижа қайд этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 7,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган.
2024 йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларининг энг катта улушига эга бўлган давлат Россия ҳисобланади. Ушбу мамлакатдан 968 тонна маҳсулот импорт қилинган.
Бундан ташқари, Қозоғистон ҳам музқаймоқ экспортёри сифатида 618 тонна маҳсулотни юртимизга жўнатган. Шунингдек, Франция (53,8 тонна), Беларусь (36,7 тонна) ва Литва (17,4 тонна) мамлакатлари ҳам Ўзбекистонга катта миқдордаги музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган.
Аввалроқ, Ўзбекистон 7 ойда қиймати 28,3 миллион АҚШ долларлик чой импорт қилгани ҳақида маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг