Ўзбекистон 63 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида қиймати 2,8 млрд АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.
Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 12,1 % ини ташкил этган.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (41,3 %), калава-ип (40,7 %) асосий улушни эгаллаган.
Йил бошидан 626 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 63 та давлатига экспорт қилинган. Натижада, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошган.
Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:
Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 1,2 млрд.
Калава-ип – 1,1 млрд.
Трикотаж мато – 284,8 млн.
Газламалар – 164,8 млн.
Пайпоқ маҳсулотлари – 56,9 млн.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг