«Ўзбекгидроэнерго» АЖ делегацияси Гуандун провинциясидаги қуввати 1200 МВт бўлган «Shenjen GTES» фаолияти билан яқиндан танишди
Хитой давлатига ташриф давомида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ делегацияси вакиллари томонидан Гуандун провинциясидаги қуввати 1200 МВт бўлган «Shenjen GTES» (Гидро тўплаш электр станцияси) лойиҳа майдонига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида ГТЭС лойиҳасини амалга оширишда Хитой тажрибаси ва замонавий технологиялари билан яқиндан танишилди. Шунингдек, «China Southern Power Grid International» компанияси билан ГТЭС лойиҳаларини Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди, амалий ҳаракатлар «Йўл харитаси» имзоланди ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича йўналишлар муҳокама қилинди.
2023 йил октябрь ойида «Бир макон, бир йўл» саммитида CSPG компанияси билан қуввати 600 МВт бўлган «Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пскем дарёсидаги Юқори Пскем ГТЭС қурилиши» лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш келишуви (Joint Development Agreement – JDA) имзоланган. Келишув шартларига мувофиқ, лойиҳани BOOT (build-operate-ownership-transfer) моделида ишлаб чиқишга келишилган.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Ахборот хизмати маълумотига кўра, China Southern Power Grid Company Limited (қисқартмаси – CSG (Хитой жанубий электр тармоқлари), Жанубий Хитойда фаолият юритувчи Хитой давлат энергетика компаниясидир. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашга ихтисослашган. 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, бош қароргоҳи (штаб-квартираси) Гуанчжоуда шаҳрида жойлашган. Мамлакатнинг энг йирик компаниялари қаторидан жой олган.
CSG томонидан ишга туширилган бир қатор энг йирик ГТЭСлар рўйхати:
1. Қуввати 2400 МВт бўлган Guannjou ГТЭС 2000 йилда ишга туширилган;
2. Қуввати 2400 МВт бўлган Xuijou ГТЭС 2011 йилда ишга туширилган;
3. Қуввати 1280 МВт бўлган Shinyuan ГТЭС 2016 йилда ишга туширилган;
4. Қуввати 1200 МВт бўлган Shenjen ГТЭС 2018 йилда ишга туширилган;
5. Қуввати 600 МВт бўлган Shiongjong ГТЭС 2018 йилда ишга туширилган;
6. Қуввати 1200 МВт бўлган Miyejou ГТЭС 2022 йилда ишга туширилган;
7. Қуввати 1200 МВт бўлган Yangjiang ГТЭС 2022 йилда ишга туширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг