Ўзбек-қозоқ чегарасида бензин контрабандаси билан шуғилланган жиноий гуруҳ фош этилди
Фото: Божхона қўмитаси
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қўшни давлатдан тортилган яширин ер ости қувури аниқланди. У орқали бензин контрабандаси амалга оширилган, деб хабар бермоқда Божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Қайд этилишича, кеча, 26 декабрь куни Божхона қўмитаси ва унинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда қўшни мамлакатдан ноқонуний йўллар билан ёнилғи (бензин) маҳсулотини олиб ўтадиган трансчегаравий жиноий гуруҳ фош қилинган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган қорамол фермаси кўздан кечирилганида, Қозоғистон ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига «бензин» ёнилғи маҳсулотларини ноқонуний ўтказишга мўлжалланган, тахминан 500 метр узунликдаги «яширин қувур» борлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолатга алоқадор бўлган шахслар бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг