Ўзбек олимларининг китоби дунёнинг 7 тилида чоп этилди
Яқинда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Молиявий таҳлил ва аудит” кафедраси профессори, иқтисодиёт фанлари доктори Баҳодир Ҳасанов ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети доценти, PhD Каржаубай Нурмановларнинг “Methodological issues of strategic management accounting and analysis (Кластерлар ва фермер хўжаликларида стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлилнинг методологик масалалари) номли монографияси ўзбек ва қорақалпоқ тилларида чоп этилган эди.
Эътиборлиси шундаки, ушбу монография Буюк Британиянинг “GlobeEdit” нашриётида 7 та хорижий тилга таржима қилиниб, нашр қилинди. Эндиликда мазкур ўқув қўлланма дунёнинг 200 миллион нафардан ортиқ аҳолиси томонидан катта қизиқиш билан ўқилаётгани ҳақиқий маънодаги хушхабар, десак, муболаға эмас.
Ўзбекистонда бошқарув ҳисобини халқаро стандартларга трансформация қилиш зарурати стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлили олдига хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити билан таъминлаш ҳамда халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш вазифасини қўяди.
Мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви стратегик бошқарув ҳисобини истеъмол қиймати занжири, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тизими, товарнинг ҳаётий цикли бўйича харажатлар ва молиявий натижаларни аниқлаш, соф фойданинг ўсишига таъсир этувчи омилларни узоқ муддатли прогнозлаш каби йўналишларда юритишни талаб қилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида стратегик бошқарув ҳисоби ҳамда таҳлилининг назарий-услубий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур монографиянинг илмий янгилиги шундаки, шоличилик кластерларида таннарх ҳамда баҳонинг шаклланиши ҳақидаги ахборот билан таъминловчи, активлар ва мажбуриятларни баҳолаш, кечиктирилган солиқлар, берилган субсидиялар, резервларни ҳисобга олиш имконини берувчи 1700-“Калькуляция қилинадиган стратегик харажатлар”, 3000-“Келгуси давр харажатлари ва кечиктирилган стратегик харажатлар”, 8860-“Мақсадли стратегик молиялаштириш” синтетик счетларни очиш ҳамда корхонанинг ҳисоб сиёсатига киритиш кабилар таклиф этилган.
Шу билан бирга, шоличилик фермер хўжаликларида соф фойданинг ўсишига маҳсулотнинг ҳаётий цикли, соф тушум, хусусий капитал ҳамда мажбуриятлар омиллари таъсирининг 2025 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.
Мазкур қўлланма тaдқиқoт иши нaтижaлaрининг aмaлий aҳaмияти ишлaб чиқилгaн тaклифлaр вa aмaлий тaвсиялaрдaн xўжaлик юритyвчи сyбъектлaрдa стратегик бошқарув ҳисоби ҳамда таҳлилини халқаро стандартларга мувофиқ тaшкил этиш ва aмaлгa oшириш соҳасида инновацион ҳамда инвестицион бизнес лoйиҳaлaрини ишлaб чиқишдa фoйдaлaниш мyмкин.
Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, “GlobeEdit” нашриёти маҳсулотларини халқаро матбаа бозорида 80 000 та китоб дўкони ҳамда 3 000 дан ортиқ интернет-магазинларидан харид қилиш мумкин.
Жаҳоннинг таниқли нашриётларида чоп этилган мазкур монография хариди бўйича 30 фоизлик чегирма ҳам таклиф этилган. Бу эса мамлакатимиз олимлари томонидан тайёрланган илмий қўлланмалар дунё аҳли ҳам катта қизиқиш билдираётганидан далолат беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг