Ўзбек мультфильмлари халқаро фестивалда мукофотланди
«Халқаро анимация куни» муносабати билан Қозоғистон Республикаси Туркистон шаҳрида 29-30 октябрь кунлари “AMEN — 2021» ( International Animation Film Festival) анъанавий халқаро анимацион фильмлар фестивали бўлиб ўтди. Унда 49 та давлат иштирок этди.
Мазкур фестивалда режиссёр Азиз Муҳаммедовнинг «Ғилдиракли уй» анимацияси фестивалнинг «Гран при» бош соврини билан, «Сеҳрли танбур» анимацияси «Энг яхши бадиий ечим» номинацияси бўйича мукофотланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Маълумот учун, фестиваль 2019 йилдан буён ўтказилади. Унда анимацион фильмлар намойишлари билан бирга, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ва ижодий танловлар бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг