Ўзбек кураши бўйича катталар ўртасидаги XI Осиё чемпионати Тожикистонда бўлади

06:40 01 Март 2022 Спорт
1361 0

Фото: Иллюстратив фото

Ўзбек кураши бўйича катталар ўртасидаги XI Осиё чемпионати 2022 йилнинг 17-21 март кунлари Тожикистон пойтахти ҳисобланмиш Душанбеда бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Осиё-Океания кураш конфедерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Осиё-Океания кураш конфедерацияси, Тожикистон миллий олимпия қўмитаси, Душанбе шаҳар ҳокимлиги ва Тожикистон кураш федерация ташаббуси билан ташкил этилаётган қитъа биринчилиги жорий йил сентябрь ойида Ханжоуда бўладиган Осиё ўйинлари олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради.

Ўзбек кураши тарихида бирор марта қитъа ёки жаҳон чемпионатлари Тожикистонда бўлиб ўтмаган.

Денгиз сатҳидан 823 метр баландликда жойлашган шаҳар ўзининг тоғ олди гўзал табиати, тарихий обидалари ва албатта меҳмондўстлиги билан ажралиб туради.

Чемпионат доирасида Осиё-Океания кураш конфедерациясининг навбатдаги ижроия қўмитаси йиғилиши ва конгресси ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган. Катта кураш байрамини юқори даражада ташкил этиш, санитария ва пандемия талаблари асосида ўтказиш учун ташкилотчилар томонидан кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, чемпионат доирасида Халқаро кураш ассоциацияси томонидан 1-2 юлдуз даражаси учун халқаро ҳакамлик имтиҳонлари ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

«Хуш омадед, Кураш» ғояси остидаги бўлиб ўтадиган баҳслар «Душанбе» универсал спорт комплексида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер