Ўзбек кураши бўйича Дубай кураш федерацияси ташкил этилмоқда

09:31 11 Август 2022 Спорт
432 0

Фото: Иллюстратив фото

Ўзбек кураши бўйича Дубай кураш федерацияси ташкил этилмоқда.

Халқаро кураш ассоциацияси маълумотига кўра, жорий йил 17.-20 июнь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Ғарбий Осиё мамлакатлари кураш федерацияларининг мутахассислари, кураш спорт турига қизиқувчилар учун халқаро ҳакамлик семинари ташкил этилади.

Мазкур семинар доирасида Дубай кураш федерациясининг очилиш маросими ташкил этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, минтақадаги Қатар ва бир қатор мамлакатларда кураш федерацияларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилиши ҳам кутилмоқда.

Семинарда Ироқ, Иордания, Кувайт, Ливан, Фаластин, Қатар, Саудия Арабистони, Сурия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ямандан мутахассисларнинг иштирок этиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер