Ўзбек фильми Голливуд дурдоналари қаторига қўйилди

“Кино – бу энг зерикарли нарсалар кесиб ташланган ҳаётдир”. Ўзбекистонлик режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган “Исломхўжа” фильми премьерасидан сўнг америкалик мухлислардан бири “Оскар” мукофоти лауреати бўлган афсонавий режиссёр Альфред Хичкокнинг юқоридаги сўзларини эслаб ўтди.
Миллий картинамиз биринчи намойиши АҚШнинг 28-президенти Вудро Вильсон шарафига қурилган ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Фильмдан сўнг қизғин кечган муҳокамаларда В.Вильсон маркази директори Мэтью Роянски, ёзувчи Натали Руланд, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов ва режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов иштирок этди.
Орасида таниқли режиссёрлар, сценарийнавислар, продюсерлар, кинотанқидчилар, рассомлар, санъатшунослар, ёзувчилар, шунингдек, Вашингтондаги расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари бўлган 200дан ортиқ томошабин нафақат фильм қандай суратга олингани, у тарихий ҳақиқатларга қай даражада мос тушиши, балки Ўзбекистон кинематографияси ривожланиш истиқболларига ҳам катта қизиқиш билдирди.
Меҳмонлар ўзбек режиссёри ижод маҳсулини юқори баҳолашиб, уни Голливуд фильмлари қаторига қўйишди. Бундай фильмлар юқори баҳога лойиқлиги ва жаҳон киноиндустриясининг ажралмас қисми эканлиги эътироф этилди. Учрашувда шу каби ўзбек картиналарини Америка экранларига чиқариш учун кинопрокат имкониятлари кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг