Ўзаро жанжал сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирган эркак қўлга олинди
Фото: Иллустратив
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Прокуратураси изоҳ берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 5 февраль куни фуқаро С.М. шаърий никоҳидаги турмуш ўртоғи Ж.М. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Оқибатда фуқаро С.М. хўжалик пичоғи билан никоҳидаги Ж.М.ни қасддан ўлдирган.
Ушбу ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани прокуратураси томонидан С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва С.М. процессуал тартибда ушланиб, «қамоққа олиш« эҳтиёт чораси қўлланилган.
«Жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов ҳаракатлари алоҳида назоратга олинган, тергов ҳаракатлари давомида ишга оид барча ҳолатлар текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади Прокуратура хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг