Ўзаро манфаатли ҳамкорлик
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти ҳокими Туркиянинг «Oghma international eğitim» ҳамда «Türkiye Dental ve Tahwil Health Tour» компанияси раҳбарларидан иборат тадбиркорлар делегациясини қабул қилди. Учрашувда касбий ва профессионал таълим ҳамда тиббиёт соҳасида ҳаётга татбиқ этилиши кўзда тутилаётган лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди.
«Oghma international eğitim» компанияси раҳбари Эмре Эрбай вилоятдаги касб–ҳунар мактабларини маълум бир соҳага ихтисослаштириш, ўқитиш жараёнига халқаро таълим дастурларини кенг жорий этиш, замонавий лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш ҳамда битирувчиларни йирик саноат корхоналари ва хорижга ишга жойлаштиришга қаратилган лойиҳа тақдимотини ўтказди.
«Türkiye Dental ve Tahwil Health Tour» компанияси вакили Мурат Сезгун замонавий стоматология клиникасини ташкил этиш, стоматология муассасалари учун малакали мутахассислар тайёрлаш ва шу орқали тиббиёт туризмини ривожлантириш борасида ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.
Туркиялик қардошлар ташаббусини юқори баҳолаган вилоят ҳокими ҳар бир лойиҳа ижроси бўйича амалий ишга киришиш муҳимлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг