Озарбайжонда “Ўзбекистон маданият кунлари” ўтказилади
Озарбайжон пойтахти — Боку шаҳрида 1-4 август кунлари “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтади.
Ушбу тадбир икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувларида эришилган келишувлар доирасида уюштирилмоқда.
“Ўзбекистон маданияти кунлари” дастуридан ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар иштирокида катта концерт, Озарбайжон Миллий кутубхонаси биносида ташкил этилган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” бурчагининг очилиш маросими, ўзбек романчилигининг асосчиси — Абдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўткан кунлар” асарининг озарбайжон тилидаги нашри тақдимоти, миллий ошпазлик ва ҳунармандчилик кўргазмалари, мамлакатимиз театр жамоалари иштирокидаги спектакллар намойиши ўрин олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг