Озарбайжонда оғир дардга чалинган ўзбекистонлик юртимизга қайтарилди
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Озарбайжонда оғир аҳволда қолган юртдошимиз Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, М.Ж. оғир дардга чалингани (инсульт) сабабли тиббий ёрдам олиш ва Ўзбекистонга қайтиш учун амалий ёрдам сўраб дипломатик ваколатхонага мурожаат қилган. У 10 йил давомида ўғли Ж.Ж. билан Озарбайжонда ноқонуний яшаб келган.
Беморга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага ётқизиш чоралари кўрилган, аммо тиббий суғурта ва зарур ҳужжатлар йўқлиги сабабли турли муаммолар келиб чиққан. Якунда бемор ва ўғли билан келишган ҳолда уларни Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Озарбайжондаги фаол ватандошлар кўмагида М.Ж. ва унинг ўғлига Боку—Тошкент йўналишидаги самолётга чипта сотиб олиниб, 29 март куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг