Озарбайжон Республикасининг бир гуруҳ фуқароларини мукофотлаш тўғрисида
Фото: president.uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги азалий дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, илм-фан ва маданий-гуманитар алоқаларни амалий маъно-мазмун ҳамда янги ташаббуслар билан бойитиш, икки мамлакатнинг қардош халқлари ўртасидаги биродарлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан
Маммадова Гулянақ Закир қизи - Р. Бейбутов номидаги Озарбайжон давлат мусиқа театри вокалисти
«Дўстлик» ордени билан
Мустафаев Шаҳин Мажид ўғли - Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг академик З.М. Бунядов номидаги шарқшунослик институти бўлим мудири, академик
Аскаров Рамиз Бахшали ўғли - Боку давлат университети туркология кафедраси мудири, профессор
Биннатова Алмас Қасим қизи - Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг Низомий номидаги Адабиёт институти «Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон адабий алоқалари» бўлими мудири
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг