Ўттиз ёшли йигит умрбод озодликдан маҳрум этилди
Косон туманида яшовчи, 2023 йилда турмуш қурган Сардор (мақоладаги исм-фамилиялар ўзгартирилган) ва Севаранинг ўзаро келиша олмай ажрашиши, уларнинг яқинлари учун фожиали якун топди.
2025 йилнинг 2 июль куни Севара ва яқинлари куёвнинг уйидан нарсаларини олиб келиш учун боришган. Шу ерда икки оила вакиллари ўртасида яна жанжал келиб чиққан. Келиннинг акаси Қодир Самадов куёвнинг икки акасига пичоқ билан ташланиб, уларга жиддий тан жароҳатлари етказган. Натижада жабрдийдалардан бир воқеа жойида, иккинчиси эса шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Жиноят ишлари бўйича Косон тумани судининг очиқ суд мажлисида 1996 йилда туғилган Қодир Самадов томонидан содир этилган қилмиш кўриб чиқилиб, унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Маълумот ўрнида: 2025 йилда Қашқадарё вилоятида қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятлари сони 24 тани ташкил этган. Бу 2024 йил билан қиёслаганда, ушбу турдаги жиноятлар сони 2 тага ортганини кўрсатади.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг