Ўткирбек Тўрабоев Европа очиқ чемпионатида ғалаба қозонди
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Чехия пойтахти Прагада дзюдо бўйича Европа очиқ чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда энг оғир вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз Ўткирбек Тўрабоев олтин медални қўлга киритди.
Тўрабоев саралаш босқичида Мўғулистон, Италия, Руминия вакилларини, ярим финал ва финалда германиялик икки таниқли дзюдочиларни мағлуб этишни уддалади. Шу тариқа, ёш полвонимиз халқаро майдондаги дастлабки йирик чемпионлигини қўлга киритмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳслар доирасида Раҳимжон Субҳонов -66 кг. вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлган эди. Шу тариқа, жамоамиз ушбу мусобақани 1 тадан олтин ва бронза медаллари билан якунлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг