Ўткир Ҳошимовнинг «Нур борки, соя бор» асари хитой тилига таржима қилинди

Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган 30-Халқаро китоб кўргазмаси доирасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг «Нур борки, соя бор» асарининг хитой тилидаги китобининг тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари, Хитой давлат матбуот муассасалари, нашриёт ва босма уйлари вакиллари, етакчи адабиётшунос олимлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Асар Хитойда илмий фаолият билан шуғулланаётган ватандош Дилдора Исмоилова томонидан элчихона кўмагида хитой тилига таржима қилинди.
Тақдимотда сўзга чиққанлар, Ўзбекистон ва Хитой қадимий Буюк ипак йўлидаги кўп асрлик тарих, бой маданият ва ноёб анъаналарга эга мамлакатлар эканлигини таъкидладилар. Халқларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро анъаналаримизни чуқурроқ тушунишда бадиий адабиёт намуналарининг таржимаси муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Ван Сянмен, Хитойнинг «Duzhe» ноширлик уйи президенти ва бош муҳаррири:
— Хитой тилида нашр этилган «Нур борки, соя бор» асарига бағишланган тақдимотда иштирок этганимдан жуда хурсандман. Асар муаллифи Ўткир Ҳошимов Ўзбекистоннинг машҳур ёзувчиларидан бири эканини яхши биламан. Китоблар халқлар ўртасидаги маданий алоқаларнинг муҳим воситасидир. «Нур борки, соя бор» асари ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алмашинувларнинг янада жадаллашишига хизмат қилади. Ушбу китоб ёрдамида биз ўзбек халқининг анъана ва қадриятлари билан танишиш имконига эга бўламиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Ўзбекистон Олий Мажлисининг Араб парламенти билан ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг