Ўтган тўққиз ойда жисмоний ва юридик шахсларга 20 минг донадан ортиқ тракторчи-машинист гувоҳномаси расмийлаштирилган
Фото: Архив сурат
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Ҳолида Шодиева маълум қилди.
Шунингдек, қонун ва қонуности ҳужжатларга риоя қилиниши ва ижроси юзасидан Инспекция ходимлари томонидан 56 мингта мониторинг ўтказилиб, ташкилот ва корхоналарга 46 617 та огоҳнома киритилди.
Ўтказилган 17 370 та текширишнинг 457 та тадбиркорлик субъектида Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида амалга оширилган.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Инспекция ваколати доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан 6 850 та ҳолатда маъмурий жарима қўлланилган.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 28 552 дона қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, уларга давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида 39 762 дона техник паспорт ва 23 401 дона давлат рақам белгиси ҳамда 5 минг 743 дона техник гувоҳнома расмийлаштириб берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг