Ўтган 10 ой давомида ўз вақтида тўланмаган 151 млрд. сўм иш ҳақи меҳнаткашларга ундириб берилди
Фото: Архив сурат
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова маълум қилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда 150 минг нафардан зиёд ходим ва уларнинг оила аъзолари, 300 нафардан ортиқ уруш ва меҳнат фронти фахрийси имтиёзли асосларда соғломлаштирилди.
Кам таъминланган, кўп болали ва ёш оилалар вакиллари, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар учун акциялар ташкил этилиб, улардан қарийб 3 минг нафари бепул йўлланмалар билан соғломлаштирилди.
Касаба уюшмалари Федерацияси тизимида фаолият кўрсатаётган 4 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1000 нафарга яқин бола спортнинг оғир атлетика, енгил атлетика, юнон-рум кураши, қиличбозлик, бокс, хоккей, сузиш, параканоэ ва академик эшкак эшиш, байдарка, каноэ ва слаломда эшкак эшиш турлари бўйича шуғулланиб келмоқда.
Бундан ташқари жамоа шартномаларига биноан 98 минг 436 нафар ходимга тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлаш имкони яратилди. 2 млн. 188 минг нафардан зиёд ходим асосий узайтирилган, 2 млн. 940 минг нафардан зиёд ходим эса йиллик қўшимча таътиллардан фойдаланмоқда.
2023-йилнинг 10 ойи давомида жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 156 минг 108 нафар фуқарога ва 65 минг 55 та оилага қарийб 144 миллиард сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг