Отабек Умаров ООК вице-президентлигига сайланди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг (ООК) Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 8 сентябрь куни Нью-Деҳли шаҳрида ООК Бош ассамблеяси бўлиб ўтмоқда, унинг доирасида ташкилотнинг раҳбарлик лавозимларига сайловлар бўлиб ўтган. ООК президенти лавозимига ташкилотга вақтинчалик раҳбарлик қилган Ража Рандҳир Сингх сайланди. Шунингдек, 5 та ҳудуд бўйича вице-президентлар ҳам сайланган.
Биз учун аҳамиятли тарафи, Отабек Умаров Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистонни ўз ичига олган Марказий Осиё минтақаси бўйича ташкилотнинг вице-президенти этиб сайланган.
Бунгача Умаров муддати қисқа бўлган давр - Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича вице-президент эди. Бу вақтинчалик лавозим мусобақа якунигача амал қилса, Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президентлик доимий характерга эга ва энди у қитъадаги 5 минтақадан бирида Олимпизм ривожига масъул бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг