Отабек Умаров Геннадий Головкин билан учрашди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизматининг хабар беришича, тадбир арафасида расмийлар билан бир қатор учрашувлар ташкил этилган. Улардан бири Қозоғистон МОҚ президенти Геннадий Головкин билан ўтказилган.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон Олимпия қўмиталарининг бош котиблари Ойбек Касимов ҳамда Жанар Утешова ҳам қатнашишган.
Маълумот учун, жаҳон боксида улкан шуҳрат қозонган Головкин жорий йилнинг 26 февраль санасида Қозоғистон МОҚ президенти этиб сайланган эди. Ортда қолган вақт мобайнида у салмоқли лойиҳаларга қўл уришни бошлади.
Томонлар суҳбат давомида икки қардош халқнинг муносабатлари спорт орқали янада мустаҳкамланиб бораётгани, хусусан, кўплаб терма жамоаларимиз йирик стартларга тайёргарлик жараёнида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётганини мамнуният билан тилга олишган.
Геннадий Геннадевич ООК вице-президентини футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олгани билан қутлаб, жамоамизга бўлажак мусобақада ҳам омад тилаган. Ўз ўрнида, Отабек Умаров Головкинни янги лавозимга сайлангани билан муборакбод этиб, раҳбарлик соҳасида ҳам улкан муваффақиятларга эришишини тилаган.
Шунингдек, ООК вице-президенти уни ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга таклиф этди ва ҳамкорликда ишлашдан мамнун бўлишини билдирган.
Ўзбекистон делегациясининг Таиланддаги расмий ташрифи давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг