Ўт очишни тўхтатиш ҳам Украинага умид уйғотмаяпти
Фото: AP
Ўт очишни тўхтатиш келишуви Украина учун фалокат бўлиши мумкинми? Ушбу савол Украина фронтидаги бункерлар ва қамалда қолган шаҳар харобаларида тез-тез такрорланади. 66-механизациялашган бригаданинг батальон командири Володимир Саблин Украинанинг жанг майдонидаги вазият ҳақида мулоҳаза юритди.
«Агар ҳозир ўт очишни тўхтатишга келишилса, бу биз учун янада ёмонлашади, чунки душман қайта куч тўплайди ва яна ҳужум қилади», — деди Саблин CNN телеканалига.
У армия сафига 2015 йил февралида, Россия Донецкнинг Дебальцево шаҳрини эгаллаб олганида қўшилган эди. Саблин Россия билан тўқнашувларнинг бир қанча иссиқ-совуғини татиб кўрган.
Ҳозир Москва қўшинлари муҳим ҳарбий марказ бўлган Покровск томон олдинга силжимоқда. Энди асосий умид Европа ва НАТО қўшинларининг Киевга тинчликпарвар куч сифатида кириши бўлиб турибди. Европа мудофаа расмийси CNNга яқинда шунга ўхшаш ёрдам ҳақида фаол муҳокамалар бўлганини таъкидлаган. АҚШ маъмуриятининг режалари ҳам шунга яқин ҳисобланади.
«Агар НАТО Украинага қўшин юбора олса, бу Украина хавфсизлигининг кафолати бўлар эди. Россия ҳеч кимдан қўрқмаса ҳам Америка ва НАТОдан қўрқади», — дейди Саблин.
«Ўт очишни тўхтатиш эҳтимоли бор-йўғи 30 фоизга тенг. Чунки фронтдаги вазият сулҳ бўлишини кўра оладиган даражада эмас. Ҳаммаси жуда қийин», — деди Виктор исмли аскар.
Яна бир Андрей исмли ҳарбий «Менимча, уруш тўхтатилиши 40 фоизга тенг. Бошқа томон ғалаба қозонмоқда, ҳудудларни эгаллаб турибди. Умуман олганда, бизнинг айтарли ҳеч нарсамиз йўқ», — дея қўшимча қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг