Осиё тарихидаги энг қиммат футболчилар рўйхати эълон қилинди
Фото: ЎФА
Футболчиларнинг бозор қийматини баҳолаш билан шуғулланувчи “Transfermarkt” портали ўз версиясига кўра, Осиё футболи тарихидаги энг қиммат футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, “Тоттенҳэм“ жамоасининг собиқ жанубий кореялик ҳужумчиси Сон Ҳюн Мин рўйхатда 1-ўринни эгаллаб турибди. Портал уни 2020 йилда 90 миллион еврога баҳолаган.
Бу борада 2-ўриндан эса япон футболчиси Такефусо Кубо жой олган. 2023 йил портал ушбу футболчини 60 миллион еврога баҳолаган.
Рўйхатнинг 3-ўринидан эса “Манчестер Сити“ ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жой олган. Ҳусановнинг ҳозирги нархи 35 миллион еврони ташкил этмоқда.

Кейинги ўринларда эронлик Сардор Азмун (25 миллион евро) ва австралиялик Ҳарри Кевелл (20 миллион евро) жой олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг