Осиё Паралимпия қўмитаси раҳбари «Ипак йўли» туризм халқаро университетига ташриф буюрди

Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Абдулла Рашид бошчилигидаги делегация аъзолари амалий ташриф билан юртимизда бўлишди.
Ташрифнинг иккинчи кунида жаноб Мажид Абдулла Рашид ўз ҳамроҳлари билан кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида бўлишди. Самарқандга ташрифи доирасида юқори мартабали «Ипак йўли» туризм халқаро университети билан танишди.
Ташрифдан кўзланган мақсад – туризм ва спорт соҳасида белгиланган режаларни амалга оширишда университет фаолияти билан танишиш эди.
Ташриф давомида меҳмонлар университетда имконияти чекланган инсонларга яратилган шароитлар, талабаларнинг лабораторияларда амалий машғулотлар ўтказиши, уларнинг спорт ва ижодий иш билан шуғулланиши учун жиҳозлангани, замонавий кутубхонада Осиё тарихи, маданияти ва мероси ҳақида нодир нашрлар тўпланган катта адабий захира мавжудлигига алоҳида эътибор қаратишди.
Учрашув якунида жаноб Мажид Абдулла Рашид университет талабалари учун яратилган имкониятларни юқори баҳолади ва уларга нафақат спорт соҳасида, балки ўқишда ҳам муваффақият тилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг