Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва Ислом тараққиёт банки Сурхондарёда электр станцияси қуриш учун давлат кафолатисиз 325 млн евро инвестиция киритмоқда

11:24 16 Июнь 2023 Иқтисодиёт
497 0

Осиё инфратузилма инвестициялари банки Сурхондарёда 1560 МВт қувватга эга бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш учун 225 миллион евро ажратишини эълон қилди.

«А» категориясига кирувчи мазкур лойиҳа 2022 йилнинг апрелида ишлаб чиқилган бўлиб, шу йил 17 май санасида сўнгги баҳолаш ишлари олиб борилганди.

Лойиҳа Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида, «Учқизил» сув омборининг шимоли-шарқида жойлашган ҳудудда амалга оширилади.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад эса Ўзбекистон Республикаси энергетика секторини карбонсизлаштириш стратегиясига мувофиқ, юқори самарадор электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини оширишдан иборатдир.

Шунингдек, Ислом тараққиёт банки ҳам айни шу мақсадлар учун 100 миллион евро миқдорида маблағ ажратмоқда.

Аҳамиятлиси шундаки, бу инвестициялар Ўзбекистон иқтисодиётига давлатнинг ҳеч бир кафолатисиз йўналтирилиши мўлжалланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?