Осиё чемпионлар лигаси II турнирига қуръа ташланди
Видеодан кадр
Бугун, 15 август куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан анъанавий равишда ўтказиб келинадиган Осиё чемпионлар лигаси II турнирига қуръа ташланди.
Қитъада клублар миқёсидаги энг нуфузли иккинчи турнир ҳисобланувчи ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини амалдаги миллий кубок соҳиби «Андижон» жамоаси ҳимоя қилади.
Бугун ташланган қуръа натижасига кўра, Максим Шацких бошчилигидаги жамоа Қатарнинг «Ал-Аҳли», Туркманистоннинг «Арқадағ» ва Баҳрайннинг «Ал-Халдия» клублари билан бир қаторда В гуруҳидан ўрин олди.
Маълумки, ушбу турнирда Криштиану Роналду бошчилигидаги «Ал-Наср» жамоаси ҳам иштирок этади. Ушбу жамоа Тожикистоннинг «Истиқлол», Ироқнинг «Ал-Завра» ва Ҳиндистоннинг «Гоа» клублари билан бир гуруҳга тушди.
Қуйидаги сурат орқали қуръа натижалари билан тўлиқ танишишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг гуруҳ босқичи 16 сентябрь санасидан старт олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг