Осиё чемпионатини учта медаль билан бошладик

17:19 19 Июль 2022 Спорт
728 0

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Пойтахтимизда ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида терма жамоамиз дастлабки медалларига эга бўлди. Уларга -55 кг. вазн тоифасидаги ўсмир қизлар баҳсида қатнашган Лайлохон Полвоннозирова эгалик қилди.

Юртдошимиз даст кўтариш машқида 70 кг. билан кумуш медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтаришда 91 кг., икки кураш бўйича эса 161 кг. натижа билан ҳар икки йўналишда бронза медалларини қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасида ОЧ
Қизлар, -55 кг:
1. Луа Ким (Вьетнам) – 170 (77+93) кг.
2. Камалакар Никита (Ҳиндистон) – 163 (68+95) кг.
3. Лайлохон Полвоннозирова (Ўзбекистон) – 161 (70+91) кг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер