Осиё чемпионати. Ўзбекистон футзал терма жамоаси чорак финалда
Бугун, 1 февраль куни футзал бўйича Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Япония термаси билан куч синашди.
Учрашув 2:1 ҳисобида “кунчиқар юрти“ вакилларининг ғалабаси билан якунланди. Голларга ғолиблардан Шото Яманака (2 та), Ўзбекистон термасидан эса Шахрам Фахриддинов муаллифлик қилди.
“C” гуруҳининг иккинчи ўйинида эса Тожикистон терма жамоаси Австралия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси 4 очко тўплаган ҳолда гуруҳни иккинчи ўринда якунлади ва мусобақанинг чорак финалига йўл олди.
Маълумот учун, Нодир Элибоев бошчилигидаги жамоа бу босқичда “D“ гуруҳи ғолибига қарши ўйнайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг