Осиё чемпионати доирасида навбатдаги медаллар

Малайзиянинг Нилай шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар, ёшлар ва параспортчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг бешинчи кунги баҳслари терма жамоамиз учун муваффақиятли бошланди. Аёллар ўртасида ташкил этилган медисон дастурида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Нафосат Козиева ҳамда Асал Ризаева яна кучлилар қаторида бўлди ва ҳисобимизга навбатдаги медални қўшиб қўйди.
Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳисобида 2 та олтин ва 3 та бронза медаллари мавжуд.
Маҳаллада янги спорт иншооти
Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги “Гул” МФЙ ҳудудида замонавий спорт зали ҳамда икки қаватли маъмурий бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Маҳалла кўркига-кўрк қўшган ушбу иншоотлар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги маблағлари ҳисобидан бунёд этилди.
Янги типдаги спорт залининг ўлчами 9х18 метр бўлиб, унда қатор спорт турлари билан шуғулланиш ва мусобақалар ўтказиш мумкин.
Иншоотнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги ва вилоят спорт бошқармаси раҳбарияти ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Ёш хоккейчиларимиз жаҳон чемпионатида қатнашади
Шу йилнинг 28 февралидан 6 март санасигача Тайланднинг Бангкок шаҳрида спортнинг хоккей тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Куни кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари (U-18) ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Бангкок шаҳрига учиб кетишди.
Унинг доирасида 27-28 февраль кунлари қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўқув-машғулот йиғини ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Спорт вазирлиги ахборот хизмати маълумотлари асосида
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси
Зебо ЖУМАЕВА тайёрлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг