Ўшда 43 нафар мактаб ўқувчиси атирдан заҳарланди

12:35 30 Март 2023 Дунё
1006 0

Иллюстратив фото

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қора-сув тумани Тоштак қишлоғида 43 нафар мактаб ўқувчиси атир ҳидидан заҳарланди. Бу ҳақда Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига таяниб Спутник Қирғизистон нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, 6-синф ўқувчиси мактабга муддати ўтган атир кўтариб келган ва “шўхлик қилиш ниятида” синф хонасига сепган. Шундан сўнг унинг синфдошлари ўзини ёмон ҳис қилишни бошлаган. Улар зудлик билан Ўш вилоят болалар шифохонасига ётқизилган.

Дастлабки ташхисга кўра, болалар номаълум моддадан заҳарлангани айтилган. Шифокорлар 18 нафар ўқувчи кузатув остида қолишлари керак деган қарорга келган ва улар касалхонага ётқизилган. Кейинроқ ўтказилган текширувлардан сўнг уларнинг 14 нафарига шифокорлар жавоб беришган. Тўрт нафари даволаниш учун шифохона қолган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?