Оролбўйида байрам тантаналари давом этмоқда
Фото: Халқ сўзи
Нукус шаҳридаги амфитеатрда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев кириш сўз билан очди ва халқимизни энг қутлуғ байрам билан самимий қутлади.
Жўқорғи Кенгес Раиси табрик сўзида барча жабҳада юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар, халқимиз манфаати йўлида қилинаётган кенг қамровли ишлар хусусида тўхталиб, Президентимиз томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш соҳасида белгилаб берилган вазифаларга урғу берди.
Хусусан, эндиликда ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилаларга кўмир, суюлтирилган газ, озиқ-овқат ва бошқа зарурат учун 600 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули ажратилади. Шунингдек, 15 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасида пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл ва авиа билет сотиб олиш учун 50 фоиз чегирмалар тикланади.

2025 йилгача қўшилган солиғи бўйича режадан ортиб бажарилган тушумлар Қорақалпоғистоннинг бюджетида қолдирилади.
Байрамда санъаткорларнинг дўстлик, миллатлараро тотувлик, миллий анъаналарни, ватанпарварлик ва тинчликни улуғловчи куй-қўшиқлари барчага хуш кайфият бағишлади.
Нукус шаҳри ва Оролбўйидаги олис овулларда байрам тантаналари давом этмоқда.
Ғ. Отажонов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг