“Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти ташкил этилади

09:54 22 Январь 2021 Ҳужжатлар
1456 0

“Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 февралдан қуйидагилар ташкил этилади:

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида Илмий ташкилотлар фаолияти ва инновацияларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси;

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Пистачилик илмий-тажриба станцияси ҳамда Ўрмон иқтисодиёти бўлими.

Шунингдек, қўмита тизимидаги Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилигини таҳлил қилиш маркази тугатилиб, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтига берилади.

“Ўрмонлойиҳа” ДУК негизида давлат муассасаси шаклидаги “Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти ташкил этилади.

Қарор билан мазкур институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси умумий тушумларининг 5 фоизи Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ва унинг тизимидаги илмий ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер